ИИББ ёш йигитларнинг қўлга олиниши тасвирланган видео бўйича изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар органлари ходимлари ёш йигитларни ички ишлар бўлимига олиб кетиш учун қўлга олаётганлари акс этган видео тарқалди. Видеода тасвирланган воқеа бўйича Тошкент шаҳар ИИББ расмий изоҳ берди.

Қайд этилишича, 1 июнь куни тахминан соат 18:30 да Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари "Мовий гумбазлар" хиёбони ҳудудини патруллаш давомида тўпланган фуқароларга ўйин карталари ёрдамида фокус кўрсатаётган икки нафар ёш йигитларни кўриб қолишади. Томошабинлар жамоат жойида бўла туриб ижтимоий масофани сақламаганлар. Яъни, санитария-эпидемиология қоидалари бузилиб, инсон саломатлигига хавф туғдирилган. Шу сабабли ходимлар ёш йигитларга танбеҳ бериб, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун бу каби томошалар уюштирмасликни илтимос қилишган.

Аммо, 2 июнь куни кечки пайт ППХ ходимлари яна ўша иккита йигитни жамоат жойида томоша кўрсатаётганликларини кўриб қолишади. Йигитларда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган. Биринчи огоҳлантиришдан кейин тегишли хулоса қилмаган йигитлар жамоат жойида томоша уюштиришда давом этганлар. Шу муносабат билан ички ишлар органлари ходимлари улардан энг яқин бўлимга шахсларини аниқлаш учун ва профилактик суҳбат ўтказиш учун боришни илтимос қилган. Аммо ёшлардан бири ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган. Бўйсунмаганлик ҳолати номаълум шахс томонидан мобил телефон камерасига видеога туширилиб, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган.

"Йигитлар Яккасарой тумани ИИО ФМБ 3-сон ички ишлар бўлимига етказилдилар. Улардан бири бўлмиш вояга етмаган йигит дарҳол қўйиб юборилди. Иккинчиси эса, жиззахлик 19 ёшли Олег Х. билан карантин қоидаларига риоя қилиш муҳимлиги борасида профилактик суҳбат ўтказилгач, қўйиб юборилди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Санитария-эпидемиология хавфсизлиги қоидаларига жиддий қарашингизни сўраймиз. Унутманг, карантин чоралари юмшатилиши коронавирус хавфи бартараф этилганидан далолат қилмайди. Ижтимоий масофани сақланг, қўлларингизни тез-тез ювиб туринг, антисептик ишлатинг, тиббий ниқоб тақиб юринг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг, саломат бўлинг", дейилади хабарда.

Аввалроқ, милиция ходимлари фуқарони автобусга олиб чиқишга уринаётгани тасвирланган видео бўйича маълумот берилган эди


Мақола муаллифи

Теглар

ИИБ Ижтимоий тармоқ расмий изоҳ

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг