Милиция ходимлари фуқарони автобусга олиб чиқишга уринаётгани тасвирланган видео бўйича маълумот берилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда бир нечта милиция ходими фуқарони махсус автобусга олиб чиқишга уринаётгани тасвирланган видеоси тарқалган эди. Маълум бўлишича фуқаро вилоят солиқ органлари томонидан ўрнатилган тартибга зид равишда ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланаётган бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

"Бугун ижтимоий тармоқларда "Чилонзор туманида милиция ходимлари фуқарони автобусга олиб чиқишга уринишаётган видеоси тарқалди. Ҳодисага нима сабаб бўлгани номаълум" деб тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот.

Жорий йил 1 июнь эрталаб соат тахминан 04.30 ларда Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент ҳалқа йўли чеккасидаги "Тошкент" савдо мажмуаси ва "Дўстлик" буюм бозорлари ташқарисида, вилоят солиқ органлари томонидан ўрнатилган тартибга зид равишда ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чора кўриш ишлари амалга оширилаётган вақтда, бир қатор фуқаролар томонидан норозилик билдирилган, шунда жамоат тартибини сақлаш мақсадида ҳудудга вилоят ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари жалб қилинган", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳудудда жамоат тартиби тикланиб, ноқонуний ҳаракатларга барҳам берилган. Ҳолат юзасидан текширув ишлари амалга оширилиб, унинг якуни бўйича қўшимча ахборот берилишини маълум қилилнган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Ички ишлар вазирлиги

Баҳолаганлар

813

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг