Италиялик дизайнер Ўзбекистон рамзлари акс этган пойабзал тақдим этди. Адлия вазирлиги бунга муносабат билдирди
Жамият
−
30 Июль 2021
16663Таниқли италиялик дизайнер Стефано Риччи Ўзбекистон учун коллекция яратди. Коллекциядан Ўзбекистон герби ва байроғини тасвирлаган пойабзал ҳам жой олган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги оёқ кийимга мамлакат рамзлари тасвири туширилганига муносабат билдирди.
Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари – байроғи, герби, ва мадҳиясига эгадир. Давлат рамзларининг мавжудлиги Ўзбекистоннинг амалда мустақиллигини яққол тасдиқлайди. Мамлакат давлат мустақиллигининг рамзлари муқаддас бўлиб, уларни ҳар қандай йўл билан таҳқирлаш қонун билан жавобгарликка тортилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат герби тўғрисида”ги Қонунининг 5-1-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.
“Италиялик дизайнер Стефано Риччи томонидан яратилган оёқ кийимларида Ўзбекистон герби ва байроғини тасвирланган.
Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари – байроқ ва гербга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади”, дейилади вазирлик баёнотида.
Маълумот учун, Италиялик дизайнер Стефано Риччи коллекциясидан 3 турдаги пойабзал, 2 турдаги футболка ва бир турдаги спорт кийими ўрин олган. Хусусан, Ўзбекистон герби ва байроғи тасвири туширилган оқ рангли оёқ кийимнинг нархии 18 млн сўм, кўк ранглиси эса 24 млн сўм экани айтилмоқда.
Мазкур коллекция италиялик дизайнер томонидан Ўзбекистон элитаси учун махсус тайёрлангани айтилмоқда.
LiveБарчаси