Италияда сув тошқини оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди (фото)
Олам
−
19 Май 2023
3607Италия шимолидаги Эмилия-Романя минтақасида кучли сув тошқинлари ва селлар келиши оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Қайд этилишича, 20 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинган. Минтақа бўйлаб 20 дан ортиқ дарё сувлари қирғоқлардан тошиб чиқиб, 280 та кўчкига сабаб бўлган. Қанча одам бедарак йўқолгани ҳозирча маълум эмас.
Шунингдек, камида 23 та аҳоли яшаш манзилларини сув босган, бу 27 мингдан ортиқ аҳолининг электр энергиясиз қолишига сабаб бўлган. Табиий офатлар оқибатида транспорт ҳаракати ҳам издан чиқиб кетган. Бундан ташқари, дам олиш куни режалаштирилган “Formula-1” Гран-приси кучли сув тошқинлари туфайли бекор қилинган.
“Италия шимолида ёмғирлар кейинги кунларда ҳам давом этади. Шунингдек, Хорватия, Босния ва Герцеговинада ёмғирлар мавсуми бошланган”, дейилади хабарда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь