Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

Италияда 40 йил ичидаги энг кучли зилзила содир бўлди

Олам

image

Бугун, 13 март кунига ўтар кечаси Италияда жойлашган Неаполь шаҳрида сўнгги 40 йил ичида кузатилмаган 4,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда “Dailymail” хабар берди.

Қайд этилишича, зилзиладан олдин даҳшатли гумбурлаш содир бўлган, одамлар тунги соат 1:25 атрофида кўчаларга югуриб чиққан.

Италия Геофизика ва вулқонология миллий институти (INGV) маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази Потссуоли ҳудудида 2-3 километр чуқурликда жойлашган.

Ушбу зилзила сўнгги 40 йил ичида минтақадаги энг кучли зилзилалардан бири бўлиб, ўтган йилнинг май ойида қайд этилган ер силкинишлари интенсивлигини такрорлаган.

Зилзила бутун Неаполь вилояти бўйлаб сезилган, аммо энг катта вайронагарчилик Банёли ҳудудида қайд этилган. Ер силкиниши маҳаллий аҳолини саросимага солиб қўйган, уларнинг аксарияти кўчаларга югуриб чиққан, баъзилари эса тунни ўз машиналарида ўтказган.

Уйлардан кўпининг осма шифти қулаб тушган, бир нечта автомобиллар бинолардан қулаб тушган бўлаклардан зарар кўрган. Зилзила “Авлиё Анна” черковининг қўнғироқ минорасига ҳам зарар етказган.

Биринчи силкинишдан сўнг афтершоклар кузатилган. 13 март куни эрталаб ўт ўчириш бригадаси жойларда қирқта текширув ва яна етмишта рейд ўтказилиши ҳақида хабар берган. 

Маълум қилинишича, ҳудуддаги мактаблар вақтинчалик муддатга ёпиб қўйилган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 март куни соат 06:16 да Тошкент вилояти Тошкент туманида 3,6 магнитудали зилзила содир бўлганди. Зилзила кучи Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида сезилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия Неаполь зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг