Италия Президенти ва унинг қизи “Янги Ўзбекистон” боғига борди (фото)

Жамият

image

Бугун, 10 ноябрь куни Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла ва унинг қизи Лаура Маттарелла Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, олий мартабали меҳмонлар мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишган.

Ўзбекистоннинг қадимги тарихидан бошлаб то бугунги кунга қадар, 3 минг йиллик давр ичида юз берган энг муҳим воқеаларни ўзида мужассам этган ушбу мажмуа Италия делегацияси аъзоларида катта таассурот қолдирган.

“Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизга ташриф буюраётган меҳмонларнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан бунёд этилган мазкур муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан ташқари, Президент Сержо Маттарелла Самарқанд ва Хива шаҳарларига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси билан танишади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Сержо Маттарелла Лаура Маттарелла

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг