Италия Президенти Олимпиада даврида урушларни тўхтатишга чақирди
Спорт
−
03 Февраль 789 2 дақиқа
2026 йилги Милан-Кортина қишки Олимпия ўйинлари “ҳозирги оғир даврда” тинчлик учун имконият бўлиши керак. Бу ҳақда бугун, 3 февраль куни Италия Президенти Сержо Маттарелла Миландаги “Ла Скала” театрида Халқаро Олимпия қўмитасининг 145-сессияси очилишида сўз очди.
“Биз қатъият билан Олимпия сулҳи бутун дунёда ҳурмат қилинишини талаб қиламиз. Спортнинг қуролсиз кучи қуролларни жим қилсин”, дейди Президент.
Унинг айтишича, урушлар, халқаро ҳаётдаги осойишталикни парчаловчи зиддиятлар, номутаносибликлар ва азоб-уқубатлар зулмат олиб келади ва халқларнинг виждонини жароҳатлайди. Спорт эса, аксинча, бағрикенгликни мужассам этади, қувонч, эҳтирос, умид ва бошқаларга ҳурматни яратади ва энг муҳими ким томонидан содир этилишидан қатъи назар зўравонлик яна зўравонликни келтириб чиқаришига, инсон қадр-қимматини поймол этишига, халқларни эзишига ва уларнинг ҳаёт сифати орқага кетишига қарши туради.
Маттарелланинг сўзларига Италия Миллий Олимпия қўмитаси президенти Лучано Буонфиглио ва “Милано–Кортина” жамғармаси раҳбари Жованни Малаго ҳамоҳанг фикрлар билан жавоб қайтарган.
“Қадимги Олимпия сулҳи можароларни четга суришни талаб қилган. Афсуски, бугунги воқелик бизни ноаниқлик ичида қолдирмоқда, бироқ Олимпия ҳаракати тинчлик йўлида маёқ бўлиб туриши шарт. Олимпия машъали титрамайди, аксинча, бизни бирлашишга чорлайди, дейди Буонфиглио.
Маълумот учун, бўлажак қишки Олимпия ўйинлари жорий йилнинг 6-22 февраль кунлари Италиянинг Милан ҳамда Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон делегацияси Милан-Кортина – 2026 қишки Олимпия ўйинлари учун 4 та йўлланма қўлга киритгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль