Италия клублари МЮ ҳужумчиси хизматларига қизиқмоқда

Спорт

image

“Ювентус” ва “Наполи” “Манчестер Юнайтед”нинг 22 ёшли ҳужумчиси Расмус Хойлундга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “TuttoJuve” хабар берди.

Манбага кўра, даниялик футболчи “Манчестер Юнайтед” лойиҳасига ишончини йўқотган ва олдин ўзи ўйнаган “Аталанта”га қайтишни истамоқда.

Жорий мавсумда Хойлунд барча турнирлар доирасида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар тузилган. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АПЛнинг бошқа бир клуби “Арсенал” “Ньюкасл” ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Ювентус Расмус Хойлунд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг