Италия Ғазога ҳарбийларини юборишга тайёрлигини билдирди
Олам
−
19 Январь
13317Агар БМТ Фаластин анклавида тинчликпарварлик миссиясини ташкил этишга қарор қилса, Италия расмийлари Ғазо секторига контингент юборишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Антонио Таяни “Radio24” эфирида маълум қилди.
“Агар ўтиш даврида Ғазода тинчликпарварлик миссияси зарур бўлса, биз БМТ билан бирга тинчликпарвар кучлар сифатида аскарларимизни жўнатишга тайёрмиз”, дейди у.
Вазир ҳозирда мингдан ортиқ италиялик ҳарбийлар БМТнинг Ливандаги муваққат кучлари (UNIFIL) таркибига кирганини эслатди.
Маълумот учун, Таяни 2023 йил ноябрь ойида Европа Иттифоқи мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида ҳам ўтиш даврида Фаластин ва Исроил ўртасида тинчликни сақлаш учун UNIFIL мисолида БМТ миссиясини яратиш имконияти мавжудлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қозоғистон Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига тинчликпарвар кучларини юбориши хабар қилинганди. Бундай таклиф Президент Қосим-Жомарт Тўқаев томонидан депутатлар муҳокамасига киритилган. Парламент аъзолари бир овоздан тинчликпарвар кучларни юборишга овоз беришга рози бўлган.
LiveБарчаси