Италия Францияни мағлуб этди
Спорт
−
09:19 519 1 дақиқа
Кеча, 12 ноябрь куни Италия терма жамоаси UEFA Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи турида ўз майдонида Франция терма жамоасини қабул қилди. Унда итальянлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ғолиблар сафида Франческо Эспозито (26, 75-дақиқаларда) дубль қайд этди, Давиде Фраттези эса 63-дақиқада яна бир голни киритди.
Франция терма жамоасининг ягона голига 10-дақиқада Майкл Олисе муаллифлик қилди. Учрашувнинг 60-дақиқасида италиялик Себастьяно Эспозито пенальтидан фойдалана олмади.
Элита дивизиони 1-гуруҳининг яна бир учрашувида Бельгия Туркияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шундай қилиб, Италия 10 очко билан гуруҳ жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Франция ҳам 10 очко билан иккинчи, Бельгия 9 очко билан учинчи, Туркия эса очкосиз тўртинчи ўринда бормоқда.
Сўнгги турда Италия сафарда Бельгия билан, Франция эса ўз майдонида Туркия билан баҳс олиб боради. Учрашувлар жорий йилнинг 15 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, UEFA Миллатлар лигасида ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоа чорак финалга йўл олади.
Live
Барчаси“Demokrat.uz” раҳбари қамалди
12 Ноябрь