Италия А Сериясининг энг яхшилари аниқланди

Спорт

image
“Интер” бош мураббийи, руминиялик Криштиан Киву Италия А Серияси 2025-2026 йилги мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда турнир ташкилотининг матбуот хизмати хабар берди.

Тақдирлаш маросими бугун, 23 май куни А Сериянинг сўнгги туридан ўрин олган “Болонья” – “Интер” учрашуви бошланишидан олдин бўлиб ўтади.

Мавсумнинг энг яхши дарвозабони соврини “Рома” посбони Миле Свиларга насиб этди. Шунингдек, “Кальяри” футболчиси Марко Палестра – энг яхши ҳимоячи, “Комо” ярим ҳимоячиси Нико Пас – энг яхши ярим ҳимоячи, “Интер” сардори Лаутаро Мартинес эса – энг яхши ҳужумчи деб топилди. “Ёрқин юлдуз” мукофоти “Ювентус”нинг туркиялик ярим ҳимоячиси Кенан Йилдизга топширилди.

45 ёшли Криштиан Киву 2018 йилдан 2024 йилга қадар “Интер” тизимида фаолият юритган. 2025 йил февралида у мустақил мураббийлик фаолиятини бошлаб, “Парма” клубини бошқарди ва жамоани В Серияга тушиб кетишдан сақлаб қолди. Ўша йилнинг ёзида руминиялик мутахассис “Интер”ни қабул қилиб олди ва дебют мавсумида Италия чемпионати ҳамда Италия кубогини қўлга киритди.

Маълумот учун, Киву футболчилик фаолияти давомида 2007 йилдан 2014 йилгача “Интер” шарафини ҳимоя қилган. у “Нерадзурри” сафида уч марта Италия чемпиони бўлган, шунингдек, Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ғолиб чиққан.

Мақола муаллифи

Теглар

А Серия “Интер” Криштиан Киву

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг