Истеъфога чиққан Кулеба энди нима билан шуғулланиши айтилди
Олам
−
04 Сентябрь
12868Истеъфога чиққан Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба эндиликда Киевнинг Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) билан муносабатларини мустаҳкамлаш устида иш олиб боради. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар бермоқда.
Манбага кўра, Ташқи ишлар вазири лавозимига Кулебанинг ўринбосари Андрей Сибига тайинланиши мумкин. Кулеба эндиликда Украинанинг Шимолий Атлантика альянси билан муносабатларини мустаҳкамлашга ва Киевнинг унга қўшилиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатлари доирасидаги ишларига эътибор қаратади.
Қайд этилишича, Кулеба аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг НАТО ва ЕИга йўл очиш борасидаги саъй-ҳаракатларида “жамоатчилик юзи” бўлган. Шунингдек, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва унинг бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари билан музокараларда катта тажрибага эга эканлиги маълум.
Маълумотларга кўра, Кулеба сўнгги икки кун ичида истеъфога чиққан Украина Вазирлар Маҳкамасининг олтинчи аъзоси бўлган. Булар Россия уруш бошлаганидан бери Украина ҳукуматидаги энг катта ўзгаришлар бўлиб, Ғарб бу истеъфолар оқибатидан хавотирда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кулебанинг Ташқи ишлар вазирлигидан истеъфога чиққани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси