Истанбулда ўзбекистонлик аёл сўйиб кетилди (видео)
3-саҳифа
−
22 Сентябрь 2025 22057 1 дақиқа
Туркиянинг ўзбекистонликлар энг кўп истиқомат қиладиган мегаполисларидан бири Истанбулнинг Фотиҳ туманида Ўзбекистон фуқароси бўлган 36 яшар Зулайҳо Э. бўғзидан пичоқланиб, ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Туркия маҳаллий оммавий ахборот воситалари бонг урмоқда.
Аёл Оқсарой маҳалласидаги ижара уйида бўғзидан пичоқланган ҳолда топилган. Унинг дўстлари Зулайҳо билан бир неча кун давомида боғлана олмагач, бу ҳақда уй эгасига хабар беришган. Уй эгаси ва аёлнинг дугонаси ундан хабар олиш мақсадида хонадонга келган ва эшикни чилангар ёрдамида очишган.
Уй ичида эса Зулайҳонинг бўғзидан пичоқланган ҳолда жонсиз ётганини кўришган. Шундан сўнг зудлик билан полицияга хабар берилган. Воқеа жойига тергов гуруҳи ва тез тиббий ёрдам етиб келган. Шифокорлар аёл аллақачон вафот этганини аниқлаган. Жасад Суд тиббиёт институти ўликхонасига олиб кетилган.
Воқеа юзасидан қотиллик гумони асосида суриштирув ишлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 август куни Туркиянинг Умрания туманида Ўзбекистон фуқароси бўлган 35 ёшли Н.С. рашк сабабли эри томонидан кўчада пичоқлаб ўлдирилган эди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март