Видео: Истанбулда Ўзбекистон фуқароси ўлдирилди. Қотилликда ўзбекистонлик гумонланяпти
Олам
−
03 Июнь 2019 6408 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра жорий йилнинг 31 май куни Истанбул шаҳрининг Чекмекой даҳасида юзага келган можаро натижасида 1988 йил 29 апрелда Наманган вилоятида туғилган Ўзбекистон фуқароси Одилжон Аҳмаджонович Ҳамзаев пичоқда етказилган жароҳат оқибатида ҳалок бўлган.
Таъкидланишича, марҳумнинг қариндошига жасадни Ўзбекистонга юбориш масаласини ҳал қилиш бўйича консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.
Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳодиса юзасидан текширув-тергов тадбирлари олиб бориляпти, гумонланувчи сифатида Ўзбекистон фуқароси Ш. С. қўлга олинган.
Қайд этилишича, Бош консулхона мазкур масалани назоратга олган.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль