Истанбулда уч қаватли бино қулаб тушди. Жабрланганлар бор

Олам

image

Истанбулда Кучукчекмеже туманида уч қаватли бино қулаб тушди. Бу ҳақда "Hürriyet Daily News" хабар берди.

Истанбул губернатори Довут Гулга кўра, вайроналар остидан етти киши қутқариб олинган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир. Қутқарув ишлари ҳамон давом этмоқда, камида икки киши бино вайроналари остида қолиб кетган.

Губернаторнинг сўзларига кўра, бино Кучукчекмеже туманидаги Беледие ва Гечит кўчалари кесишмасида жойлашган. Бино 1988 йилда қурилган. Унинг қулаши сабаблари аниқланмаган.

Уйнинг қулаши маҳаллий вақт билан 8:40 атрофида содир бўлган. Уйнинг биринчи қаватида иш олиб борилган, юқори қаватларда одамлар яшаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида котлован (хандақ) қазилаётган пайтда қўшни уй қулаб тушганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг