Истанбулда католик черковига қуролли ҳужум уюштирилди (видео)
Олам
−
29 Январь
5411Кеча, 28 январь куни Истанбулда икки номаълум шахс Авлиё Мери католик черковига қуролли ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазири Али Ерлиқоя Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
“HaberTurk” хабарига кўра, ниқобли икки киши черковга яқинлашиб, ўт очган, кейин эса воқеа жойидан қочиб кетган.
“Ҳужум оқибатида Туркия фуқароси Турсен Жиҳан вафот этди”, дейди ИИВ раҳбари.
Ҳужум учун масъулиятни ИШИД террор ташкилоти ўз зиммасига олган.
“Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳужумга алоқадорликда гумон қилинган 47 кишини ҳибсга олди. Ҳужумда Россия ва Тожикистон фуқаролари гумон қилинмоқда”, дейди Ерлиқоя.
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған воқеа муносабати билан ҳамдардлик билдирган. Унинг сўзларига кўра, жиноятчиларни тезда қўлга олиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Қотиллик содир бўлган черков XIX асрда қурилган бўлиб, Истанбулнинг Европа қисмида, Босфор бўғози яқинида, балиқ бозори яқинида жойлашган.
LiveБарчаси