Истанбулда ижара нархлари Нью-Йоркни ортда қолдирди
Олам
−
23 Август
5017Истанбулда ижара нархлари Нью-Йорк, Гонконг, Сингапур, Цюрих ва Женеваникидан ҳам қимматлашиб кетди. Бу ҳақда “Тürkiyе” газетаси хабар берди.
Маҳаллий кўчмас мулк веб-сайтларидаги рекламаларда ижарага бериладиган уй-жой нархи бугунги кунда ойига 30 минг доллар ёки ундан қиммат. Нархларнинг юқорилиги аллақачон одамларнинг Истанбулдан чиқиб кетишига олиб келган ва сўнгги бир йил ичида 600 минг киши шаҳарни тарк этган.
Қайд этилишича, қисман Истанбулга кўчиб келган россиялик тадбиркорлар туфайли ижара нархи қимматлашмоқда. Улар ўзлари ва меҳмонлари учун 59 минг доллар ва ундан кўпроқ пул эвазига уйларни ижарага олишлари мумкин.
Маълумот учун, Туркия россияликлар энг кўп уй-жой сотиб оладиган 3 та давлат қаторига киради. Кучли учликдан Таиланд ва Грузия ҳам жой олган. Шунингдек, Яқин Шарқ мамлакатлари, хусусан, БАА, Уммон ва Баҳрайн яқиндан оммавийлаша бошлади.`
LiveБарчаси