Истанбулда Эрдўғаннинг партия идораси ўққа тутилди
Олам
−
24 Апрель 2023
9991Туркиянинг Истанбул шаҳрида икки киши иқтидордаги партия – Адолат ва тараққиёт партияси идораларига қарата ўт очди. Бу ҳақда “Daily Sabah” хабар берди.
Манбага кўра, қуролланган одамлар қочишга муваффақ бўлган, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Партия спикери Омер Челикнинг айтишича, ҳужумчилар машиналари билан Бахчелиевлер туманидаги партия биноси ёнидан ўтиб, ҳавога беш марта ўқ узган. Офиснинг юқори қаватида тўртта ўқ тешиги топилган.
Партиянинг Истанбул вилояти раиси Усмон Нури Кабактепе эса ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуролли ҳужумни кескин қоралаган.
“Биз бу масалани қонун олдида кўриб чиқамиз. Бизнинг энг катта тасаллимиз – ҳужумда қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Биз бу ҳужумларга имконият бермаймиз ва тўлиқ демократия муҳитида ватандошларимиз билан учрашишда давом этамиз”, дейди Усмон Нури Кабактепе.
Ҳозирда воқеа жойи полиция томонидан ўраб олинган.
LiveБарчаси