Истанбулда Блинкен ва Фидан музокара ўтказди
Олам
−
06 Январь
4988Истанбулда Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўртасидаги учрашув бошланди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Музокаралар Ваҳдеттин саройида оммавий ахборот воситалари учун ёпиқ тарзда олиб борилмоқда. Фидан билан учрашувдан сўнг, Америка дипломатияси раҳбари Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Дипломатик манбалардан олинган маълумотларга кўра, турк-америка музокараларининг асосий кун тартиби Ғазо секторидаги вазият, Туркия парламентида кўриб чиқилаётган Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш аризаси, АҚШнинг Анқарага F-16 қирувчи самолётларини сотиши, турк-юнон муносабатларини нормаллаштириш, шунингдек, Эрдўғаннинг АҚШга эҳтимолий ташрифи мавзуларини ўз ичига олади.
Блинкен ўтган йилнинг 7 октябрь куни Яқин Шарқдаги вазият кескинлашганидан бери минтақа бўйлаб тўртинчи бор сафар қилмоқда.
Давлат котиби Истанбулдан кейин Грецияга, у ердан эса Иордания, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Исроил, Фаластин ва Мисрга боради.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 январь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Истанбулга етиб борганди. Уни аэропортда Туркия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Япрак Балкан, АҚШнинг Анқарадаги элчиси Жеффри Флейк, АҚШнинг Истанбулдаги бош консули Жули Иаде, Истанбул аэропорти фуқаролик бошқармаси раҳбари Илкер Ҳактанкачмаз ва бошқа расмийлар кутиб олди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь