Исроилнинг Ливанга ҳужуми қурбонлари сони 500 га яқинлашди

Олам

image

Исроилнинг кеча, 23 сентябрь куни уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 492 нафарга, яраланганлар сони эса 1645 нафарга етди. Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фавқулодда операциялар маркази томонидан берилган баёнотда сўз боради. 

Билдирилишича, Исроил ҳужумларида 492 киши, жумладан 35 бола ва 58 аёл ҳалок бўлган, 1645 киши жароҳатланган.

Эрталабдан бери Исроил армияси Ливаннинг жанубий шаҳарлари, шунингдек, Бекаа ва Баалбек ҳудудларига юзлаб ҳаво ҳужумларини амалга оширди.

Мамлакатнинг жанубий вилоятларидан пойтахт Байрут ва шимолий ҳудудларга кўчиш тўлқини давом этмоқда.

Ливан Таълим вазирлиги бутун мамлакат бўйлаб мактабларнинг тўхтатилишини эълон қилди, Ички ишлар вазирлиги жанубдаги мактаблар Исроил ҳужумлари туфайли кўчирилганларни жойлаштириш учун очиқлигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Ливаннинг муваққат бош вазири Нажиб Микати кеча, 23 сентябрь куни ўтказилган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида Исроилнинг Ливанга бўлган тажовузкорлигини геноцид деб атаганди. Шунингдек, у БМТ ва нуфузли давлатларни адолат тарафида туришга ҳамда Ливанга тажовузни тўхтатишга чақирди. Исроил Мудофаа вазирлиги эса мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати нишонларига кенг кўламли зарбалар бераётганини маълум қилган


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг