Исроиллик тарихчи фаластинликларни қўллаб-қувватлагани учун сўроқ қилинди
Олам
−
16 Май
6204АҚШ Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ) исроиллик тарихчи Илан Паппени Детройт аэропортида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини қўллаб-қувватлагани учун ҳибсга олди. Бу ҳақда профессор ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Унинг ёзишича, икки соатга яқин давом этган сўроқ пайтида Паппенинг қўл телефони олиб қўйилган.
Олимнинг сўзларига кўра, ФҚБ ходимлари ундан ҲАМАСни ёқлаши, Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини геноцид деб ҳисоблаши, Исроил-Фаластин можаросининг ечими тўғрисида сўраган.
Шунингдек, ФҚБ унинг Қўшма Штатлардаги араб ва мусулмон дўстлари, улар билан муносабатларининг моҳиятини суриштирган.
Тарихчи сўроқ пайтида агентлар узоқ вақт телефонда, тахминан Исроил расмийлари билан гаплашганини қўшимча қилган.
Илан Паппенинг телефонидаги барча маълумотлар нусхаланганидан кейингина унга кетишга рухсат берилган.
Маълумот учун, 8 март куни профессор Илан Паппе Буюк Британияда Исломий Инсон ҳуқуқлари комиссияси йиғилишида Исроилнинг Ғазо секторидаги тажовузи “Фаластин тарихидаги энг қоронғи лаҳзага” айланиши мумкинлигини айтганди.
LiveБарчаси