Исроилга юбориш эвазига $16 000 сўраган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида фуқарони Исроилга ишга юборишни ваъда қилиб, пул олган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаро Р.Б. фуқаро Р.М.ни 16 000 АҚШ доллари эвазига Исроилга ишга юборишини айтиб, келишилган маблағнинг 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ҳамда 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида 3 нафар фуқарони Германияга ишга юборишни ваъда қилиб, улардан қарийб 20 000 АҚШ доллари ва 2 миллион сўм олган шахс қўлга олинган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг