Бухорода Германияга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Crime
−
02 July 1761 1 minute
Бухоро вилоятида уч нафар фуқарони Германияга ишга юборишни ваъда қилиб, улардан қарийб 20 минг АҚШ доллари ва 2 миллион сўм олган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментининг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, фуқаро Б.Р. ўзини кўп йиллардан буён Германияда ишлаб келаётган шахс сифатида таништириб, гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқароларни ушбу давлатга ишга юборишини ваъда қилган.
У шу йўл билан уч нафар фуқаронинг ишончига кириб, улардан жами 19 800 АҚШ доллари ҳамда 2 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда фуқароларни Германияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланганди.
Live
All