“Исроилга нефть сотишни бас қилинг!” Қозоғистонликлар Тўқаевга мурожаат қилди

Олам

image

Қозоғистонликлар Қосим-Жомарт Тўқаевга мурожаат қилиб, Исроилга нефть сотишни тўхтатишни сўради. Бу ҳақда "EurAsia Daily" нашри хабар берди.

Унга кўра, икки кун ичида ушбу петицияга 10 мингдан ортиқ фуқаро имзо чеккан. Мурожаат матнида қуйидагилар қайд этилган:

"...нефть каби стратегик аҳамиятга эга ресурсларни можаролар давом этаётган минтақага экспорт қилиш томонлардан бирини қўллаб-қувватлаш билан баробар. Қозоғистон эса ҳамиша халқаро майдонда тинчлик ва барқарорлик тарафдори бўлиб келган. Кўпчиликнинг чақириқларига қарамай, Исроил Ғазодаги ҳарбий амалиётларини давом эттирмоқда. Бундан ташқари, Исроил БМТ Бош ассамблеясининг зудлик билан сулҳ тузишга чақирувчи резолюциясини рад этди".

Нашрга кўра, Исроилга етказиб бериладиган нефтнинг тахминан 10 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келиб, маҳсулот Озарбайжоннинг Баку-Жейхан нефть қувури орқали юборилади ва у ерда қайта ишланиб, самолётлар учун авиакеросин, танклар учун дизель ёқилғиси сифатида фойдаланилади.

S&P Global Commodity Insights маълумотларига кўра, 2023 йилда Исроил нефтни асосан Туркия, Россия ва Габондан олган. Хом нефть импорти кунига қарийб 300 минг баррелни, нефть маҳсулотлари 50 минг баррелни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ҳам фаластинликларни қўллаб-қувватлаб, митинг қилишга уриниш бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон нефть Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг