Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Жамият
−
08:34 3901 1 дақиқа
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкинлиги муносабати билан Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчихонаси фуқароларни эҳтиёткор бўлишга чақирди.
Элчихона маълумотига кўра, барча фуқаролар Исроил фронт орти қўмондонлиги кўрсатмаларига қатъий амал қилиши лозим.
Хавфсизлик мақсадида ҳимояланган жойларга яқин ҳудудда бўлиш, ҳаво ҳужуми ҳақидаги сигнал ёки сирена янграганда зудлик билан бошпаналарга кириш ҳамда расмий рухсат берилмагунча уларни тарк этмаслик тавсия этилган.
Шунингдек, фуқаролардан расмий хабарлар ва фавқулодда кўрсатмаларни мунтазам кузатиб бориш сўралган.
Шошилинч ҳолатларда қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш мумкин:
- 03-672-2466
- 03-672-2371
- 03-758-5075
- 03-758-5076
Фавқулодда ҳолатлар учун:
+972 54-4851397
Аввалроқ, Эрон Исроилнинг Байрут жанубидаги Даҳия туманида жойлашган “Ҳизбуллоҳ” инфратузилма объектига берган зарбасидан кейин Исроил ҳудудига ракета ҳужумларини қайта бошлаган эди.
Шундан сўнг Исроил томони Эронга қарши жавоб зарбасини амалга оширганини маълум қилган.
Live
Барчаси