Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Жамият

image

Исроилдаги хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкинлиги муносабати билан ушбу мамлакатдаги ўзбекистонликлардан эҳтиёткорликни янада кучайтириш сўралди. Бу ҳақда бугун, 7 апрель куни Исроилдаги Ўзбекистон элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди.

Шу муносабат билан, элчихона барча Ўзбекистон фуқароларини Исроил Фронторти қўмонданлиги кўрсатмаларига қатъий риоя қилишга яна бир бор чақирмоқда.

Хавфсизлик мақсадида:

  • доимо ҳимояланган жойларга яқин ҳудудда бўлиш;
  • ҳаво ҳужуми ҳақида сигнал берилганда ёки сирена эшитилганда дарҳол ҳимояланган жойга кириш;
  • Фронторти қўмондонлиги томонидан расмий рухсат берилмагунча ҳимояланган жойни тарк этмаслик;
  • расмий хабарлар ва фавқулодда кўрсатмаларни доимий равишда кузатиб бориш зарур.

Шунингдек, дипломатик ваколатхона барча фуқароларга хавфсизлик қоидаларига амал қилаётгани учун миннатдорлик билдирган ҳамда эҳтиёткорликни сақлашни сўраган.

Шошилинч мурожаатлар учун қуйидаги алоқа воситалари фаолият юритмоқда:

  • 03-672-2466 / 03-672-2371 / 03-758-5075 / 03-758-5076;
  • Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: +972 54-4851397;
  • Электрон манзил: il.uzembassy@mfa.uz.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 апрелдан 8 апрелга ўтар кечаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашиши кутилмоқда. АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронга Ҳормуз бўғозини очиш учун айнан 7 апрелгача муҳлат берган эди, бироқ унинг талаби рад этилди. Бунинг ортидан Трамп Эронни назарда тутиб, бугун тунда бутун бир цивилизацияни ҳалокатга учратиш билан таҳдид қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

огоҳлантириш ўзбекистонликлар Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг