Исроилда оммавий озиқ-овқат ғамлаш бошланди
Олам
−
09 Октябрь 2023
7240Тель-Авив аҳолиси Ғазо сектори билан боғлиқ вазият кескинлашиб бораётган бир пайтда дўконлардан оммавий равишда озиқ-овқат сотиб олишни бошлади. Маълумотларга кўра, дўкон пештахталарида нон, сут, тухум ва дон каби маҳсулотлар камайиб бормоқда.
Баъзи савдо жойларида эса маҳсулотлар киши бошига тақсимлаб сотилмоқда – масалан, бир киши учун битта қадоқдан кўп бўлмаган сут каби.
Мамлакатда айни дамда тақчиллашиб бораётган озиқ-овқат маҳсулотларига нон, тухум, сут, сув, макарон ва гуруч каби озиқ-овқат маҳсулотлари киради. Бундан ташқари, сабзавот ва меваларга ҳам талаб ошиб боряпти.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми бошланганди. Кейинчалик ҲАМАС ҳаракати Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий операцияси бошлаганини эълон қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ғазо секторидан уюштирилган ҳужумдан сўнг ҳалок бўлган исроилликлар сони 600 дан ошган, 2000 дан ортиқ киши жароҳат олган.