Исроилда оммавий озиқ-овқат ғамлаш бошланди
World
−
09 October 2023 8703 1 minute
Тель-Авив аҳолиси Ғазо сектори билан боғлиқ вазият кескинлашиб бораётган бир пайтда дўконлардан оммавий равишда озиқ-овқат сотиб олишни бошлади. Маълумотларга кўра, дўкон пештахталарида нон, сут, тухум ва дон каби маҳсулотлар камайиб бормоқда.
Баъзи савдо жойларида эса маҳсулотлар киши бошига тақсимлаб сотилмоқда – масалан, бир киши учун битта қадоқдан кўп бўлмаган сут каби.
Мамлакатда айни дамда тақчиллашиб бораётган озиқ-овқат маҳсулотларига нон, тухум, сут, сув, макарон ва гуруч каби озиқ-овқат маҳсулотлари киради. Бундан ташқари, сабзавот ва меваларга ҳам талаб ошиб боряпти.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми бошланганди. Кейинчалик ҲАМАС ҳаракати Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий операцияси бошлаганини эълон қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ғазо секторидан уюштирилган ҳужумдан сўнг ҳалок бўлган исроилликлар сони 600 дан ошган, 2000 дан ортиқ киши жароҳат олган.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November
Floridada samolyot halokatga uchradi
02 November