Исроилда намойишчилар Нетаньяхунинг кортежини тўсиб қўйди (видео)
Олам
−
17 Март
16168Исроилда кеча, 16 март куни Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг истеъфосини талаб қилиб, намойишчилар унинг кортежини тўсишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда Исроилнинг "Kanal 7" нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Исроил шимолидаги Кесария шаҳридаги ҳукумат раҳбарининг шахсий қароргоҳи яқинида байроқ кўтарган 2 мингга яқин намойишчилар йиғилган.
Улар Нетаньяху ҳукуматини танқид қилувчи баннер ва плакатларни кўтариб, “Сен жавобгарсан”, “Ҳозироқ кет”, “7 октябрь воқеалари учун товон тўлайсан” деган шиорларни айтган.
Кортеж қароргоҳни тарк этар экан, намойишчилар машиналарни тўсишга ҳаракат қилган. Нетаньяхунинг машиналардан бирида бўлган-бўлмагани ҳақида маълумот берилмаган.
Шундан сўнг, намойишчилар қирғоқ бўйидаги йўл бўйлаб қароргоҳга боришга ҳаракат қилган, бироқ ҳудудга жойлаштирилган полиция уларга қаршилик кўрсатган. Тўрт нафар намойишчи ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилда Бош вазир қароргоҳи яқинида намойиш ўтказиш тақиқланган эди.