Исроил яна Сурияга зарба берди

Олам

image

Бугун, 21 февраль куни Исроил армияси Сурия пойтахти Дамашқнинг жануби-ғарбидаги Кафр Соуза ҳудудига ҳужум қилди. Бу ҳақда SANA ахборот агентлиги хабар берди.

“Бугун эрталаб маҳаллий вақт билан соат 9:40 да Исроил томонидан босиб олинган Суриянинг Голан ҳудудига бир қанча ракеталар билан ҳаводан ҳужум уюштирилди ва Кафр Соуза маҳалласидаги тураржой бинолари нишонга олинди”, дейилади хабарда.

Манбанинг қўшимча қилишича, тажовуз оқибатида икки нафар фуқаро ҳалок бўлган ва яна бири яраланган. Бундан ташқари, нишонга олинган бино ва баъзи қўшни тузилмаларга моддий зарар етказилган.

Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни, шанбага ўтар кечаси Исроил Дамашқ яқинидаги бир қатор ҳудудларга ракета ҳужуми уюштирганди.

Улканбаева Райҳона


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сурия Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made