Исроил Сурияга йирик ҳаво ҳужуми уюштирди

Олам

image

Исроил авиацияси Суриянинг Латакия вилоятидаги ҳарбий нишонларга зарба берди. Бу ҳақда “Al Hadath” телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, Исроил Жебел ал-Шаара тумани ҳудудини ўққа тутган.

Суриянинг “Al Watan” газетаси хабар беришича, сўнгги бир неча соат ичида Исроил Араб Республикасининг бир қанча провинцияларидаги нишонларга 18 марта ҳаво ҳужумини амалга оширган. Зарбалар Суриянинг марказий Ҳама вилоятидаги Дамашқ чеккаси ва жанубдаги Дара вилоятидаги нишонларга берилган.

Исроил нишонлари орасида Сурия армиясининг 41-дивизиясининг пойтахт атрофидаги позициялари ва Дараа вилоятининг Изра шаҳри яқинида жойлашган артиллерия полки ҳам бор эди.

“Al Jazeera” телеканалининг хабар беришича, Дарада Мавсабин қишлоғи яқинида жойлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаси ҳам бомбаланган. Охирги маълумотларга кўра, Дамашқ чеккасида уюштирилган ҳужум оқибатида Хама вилоятида бир тинч фуқаро ҳалок бўлган, тўрт киши яраланган.

“Al Manar” телеканалининг таъкидлашича, ҳозирги Исроил ҳаво ҳужуми Сурия тарихидаги энг кучли ҳужумдир.

Исроил армияси эса Суриядаги ҳарбий нишонга, ер-ҳаво ракеталари инфратузилмаси ва зенит қуролларига ҳужум қилганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Исроил армияси Дамашқдаги Сурия президенти Аҳмад аш-Шаранинг қароргоҳи яқинида жойлашган нишонга зарба берганди. Сурия маъмуриятининг муваққат раҳбари Аҳмад аш-Шара Президент саройи ҳудудига уюштирилган ҳаво ҳужумларини хавфли кескинлашув деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Исроил Латакия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг