Исроил яна Рафаҳга ҳужум қилади – “Bloomberg”

Олам

image

Ғарбнинг бир қанча расмийлари Исроил нима бўлишидан қатъий назар Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида операция ўтказишига ишонмоқда. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “Bloomberg” хабар берди.

“Ғарб расмийлари Ғазо секторидаги гуманитар вазиятдан хавотирни кучайтирмоқда. АҚШ ва унинг иттифоқчилари Исроилдан Рафаҳдан фаластинликларни анклав шимолига эвакуация қилиш режаси тафсилотларини тақдим этишни талаб қилмоқда. Шу билан бирга, Ғарб расмийлари Исроил нима бўлишидан қатъий назар бу операцияни амалга оширишига ишонади”, деб таъкидлайди “Bloomberg”.

Агентликнинг таъкидлашича, Исроил расмийлари яҳудий давлати Рафаҳдаги операцияни қандай ўтказиш, у қанча вақт олиши ёки одамларни у ерга қандай кўчириш борасида аниқ стратегияга эга эмаслигини алоҳида тан олади. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху эса “Bloomberg” билан телефон орқали суҳбатда ҳарбийлар тинч аҳолини Фаластин шаҳридан олиб чиқишни режалаштираётганини айтган.

Маълумот учун, 13 февраль куни Қоҳирада Миср, Исроил, Қатар ва АҚШ вакиллари иштирокида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Музокараларда гаровга олинганларни озод қилиш бўйича янги келишув, шунингдек, Ғазода ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди. Нетаньяху идорасига кўра, Исроил томони бу маслаҳатлашувлар чоғида гаровга олинганларни озод қилиш билан боғлиқ келишув бўйича ҲАМАСдан янги таклиф олмаган.

Қайд этиш жоизки, 9 февраль куни Нетаньяхунинг идораси ҳарбийларга тинч аҳолини эвакуация қилиш ва Рафаҳдаги ҲАМАС ҳаракатининг тўртта батальонини йўқ қилиш режасини тайёрлашни топширганини маълум қилган. Исроил ҳарбий вазирлар маҳкамаси вазири Бени Ганц 18 февраль куни агар ҲАМАС томонидан гаровга олинганлар март ойининг биринчи ўн кунлиги охиригача озод этилмаса, Исроил Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётини Рафаҳгача кенгайтиришини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 12 февралга ўтар кечаси Исроил қуролли кучлари Рафаҳга йирик зарбалар берганди. Портлашлар оқибатида 100 киши ҳалок бўлган, 230 дан ортиқ киши жароҳатланганди. АҚШ Президенти Жо Байден эса Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон суҳбатида тинч аҳолини ҳимоя қилиш бўйича аниқ режаларсиз Рафаҳ шаҳрида ҳарбий операция ўтказмасликни тавсия қилди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС Рафаҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг