Исроил Туркиянинг сабрини синамоқда – Эрдўған

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг айтишича, Исроил Туркиянинг сабр-тоқатини синовдан ўтказишда давом этмоқда, жумладан ядровий қурол ишлатиш таҳдиди билан. 

“Улар [Исроил] бизнинг мамлакатимиз ҳудудларини ўз ичига олган ваъда қилинган ер ҳақидаги иллюзиялари, шунингдек, ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди билан бизнинг сабр-тоқатимизни синаб кўрмоқда”, дейди у маҳаллий телеканалларда намойиш этилган Анқарада нутқи чоғида.  

Эрдўған, шунингдек, Исроил томони “жавобга тортилишини ва бутун инсоният олдида қораланишини” қайд этди. 

“Коллектив [халқаро] виждондан олган кучимиз билан биз фаластинликларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Биз бутун Фаластин халқининг, хусусан, ўз ватанини ва ўз ҳаётини ҳимоя қилиш учун курашаётган Ғазо халқининг ҳаёти ва мулки хавфсизлиги таъминланмагунча ҳақиқатни айтишдан тўхтамаймиз”, дея қўшимча қилди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг