Исроил Суриянинг босиб олинган ҳудуди бўйлаб “саёҳат” уюштирмоқда 

Олам

image

Исроил Мудофаа кучлари ва Жўлон минтақавий кенгаши илк бор исроилликлар учун Суриянинг Исроил томонидан босиб олинган ҳудудларида “туристик саёҳат” уюштирмоқда. Бу ҳақда Исроилнинг “Haaretz” газетаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, экскурсияларга ҳарбий хизматчилар ҳамроҳлик қилади. Қайд этилишича, “турлар” авваллари тинч аҳолига “камдан кам ҳолларда ташриф буюриши мумкин бўлган” ҳудудларни қамраб олади.

Экскурсия Исроил, Ливан ва Сурия чегараларининг туташган жойида жойлашган Руққад водийсига, шунингдек, Хермон тоғи (Жебел ал-Шайх), Жабал эр-Рус ҳудуди ва Ярмук дарёси яқинидаги Ҳижоз темирйўл туннелига саёҳатни ўз ичига олади.

Экскурсиялар Жўлон тепаликларидаги ноқонуний аҳоли пунктлари вакиллари кўмагида ўтказилади.

Маълумот учун, Исроил 1967 йилда Суриядан Жўлон тепаликларини босиб олган. 2024 йил 8 декабрда Сурияда Баас партияси режими ағдарилганидан бери Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини босиб олиб, ҳаво ҳужумларини амалга оширди.

2 апрель куни Исроил армияси Хама аэропорти ва унинг атрофидаги ҳудудларга, Хомс вилоятидаги Т4 ҳарбий аэропортига ва Аммасдаги ҳарбий нишонларга 14 дан ортиқ ҳаво ҳужумини амалга оширди. Дараа вилоятининг ғарбий қисми миномёт ва артиллериядан ўққа тутилди.

Суриянинг расмий ахборот агентлиги SANA маълумотларига кўра, Исроилнинг Дара шаҳрига уюштирган ҳужумлари оқибатида 9 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, кўплари яраланган. 3 апрель куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Дамашқ чеккаси Кисвага зарба берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг