Исроил Сурияда Россия фойдаланадиган авиабазага зарба берди

Олам

image
0:00
0:00
download

Сўнгги пайтларда Россия Федерацияси Суриядаги Шайрат авиабазасининг учиш-қўниш йўлаги ва ер ости иншоотларини мунтазам равишда кенгайтирмоқда. Исроил эса Сурияда Эрон ва Россия ҳарбийлари томонидан фойдаланилган йирик ҳаво базасига ракета ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги ёзмоқда.

Суриянинг SANA ахборот агентлигининг хабар беришича, Шайрат аэродромига ракета ҳужуми оқибатида икки нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, уч нафари яраланган.

Ҳарбий манбаларга кўра, зарбалар Ҳомс шаҳри жануби-шарқида жойлашган ва яқинда Эрон ҳарбийлари томонидан фойдаланилган ҳаво базасига берилган.

Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларнинг хабар беришича, Сурияда ҳарбий мавжудлигини сақлаб турган Россия Шайрат авиабазаси яқинида қўшинларини жойлаштирган ва бу объектдан фойдаланмоқда.

Сурия Инсон ҳуқуқлари маркази Исроил қирувчи самолётларидан нишонга тўртта ракета учирилганини ёзган

Исроил Мудофаа кучлари анъанага кўра бундай операциялар ҳақидаги хабарларга изоҳ беришдан бош тортган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Эрон Исроил Россия Федерацияси

Баҳолаганлар

636

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг