Исроил спортчиларининг дисквалификациясидан қўрқмаяпти
Спорт
−
02 Март 1529 2 дақиқа
Исроил футбол ассоциацияси Эрон билан юзага келган ҳарбий можаро фонида миллий жамоаларнинг халқаро мусобақалардан четлаштирилиши мумкинлиги борасида хавотир йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Sport24” нашри хабар берди.
“Ташвишланишга ҳожат йўқ, ҳаммаси яхши бўлади”, дейди ташкилот матбуот хизмати.
Жорий йилнинг 28 февраль куни Исроил кутилмаган вақтда Эронга қарата ҳаводан зарбалар йўллади. Ушбу зарбалар Эроннинг муҳим объектлари – Президент қароргоҳи, давлат идоралари ва ядро иншоотларига теккани иддао қилинмоқда. Эроннинг “Mehr” ахборот агентлиги Теҳрондаги Эрон разведка биносига ҳам ҳужум қилинганини ёзган. Исроил томонидан старт берилган операция “Еҳуда қалқони” деб номланган. Дастлабки манбаларга кўра, Эронга ўттиздан ортиқ ракеталар йўлланган бўлиши мумкин.
Орадан бироз вақт ўтиб Исроил Мудофаа кучлари Эронга ҳужумни расман тасдиқлаган. Шунингдек, Мудофаа вазирлиги Исроил фуқароларидан хавфсиз жойга яширинишни сўраган. Мамлакатда шошилинч равишда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионати мусобақанинг 23-турнири бўлади. Финал босқичи 2026 йил июнь-июль ойларида АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади. Ҳал қилувчи учрашув 19 июлга режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу воқеалардан сўнг Эрон Футбол федерацияси президенти Меҳди Тож Эрон терма жамоаси 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслигини маълум қилганди.