Исроил сохта баҳоналар билан Ироққа таҳдид қилмоқда – Бош вазир
Олам
−
15:23
2475Ироқ Бош вазири Муҳаммад ал-Суданий Исроил унинг мамлакатига ёлғон баҳоналар билан таҳдид қилаётгани ва Ироқ ўз ҳудудидан Исроилга қарши ҳужумлар учун трамплин сифатида фойдаланишга рухсат бермаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у Бағдоддаги тадбирда сўз очди.
“Сионистик тузум (Исроил) ёлғон ва асоссиз баҳоналар билан таҳдидлар қилмоқда. Ироқдан ҳужумлар учун трамплин сифатида фойдаланишга рухсат бермаймиз”, деб таъкидлади у.
Ҳукумат раҳбари Исроилни жанговар ҳудудни кенгайтиришдан бош тортишга чақирди ва Ташқи ишлар вазирлигига Исроил таҳдидлари масаласини халқаро тузилмалар муҳокамасига олиб чиқишни топширганини айтди.
Маълумот учун, олдинроқ Ироқ Ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн Исроилдан таҳдидли хат олганини айтган, бироқ бу урушга олиб келиши шарт эмаслигини таъкидлаган эди. Исроил Ироқда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган қуролли гуруҳларга ҳужум қилиш билан таҳдид қилганликда айбланмоқда. Шу билан бирга, ушбу гуруҳлар вакиллари вақти-вақти билан Исроил нишонларига ҳужум уюштирганини даъво қилмоқда.
LiveБарчаси