Исроил самолётлари Ғазодаги яна бир масжидни бомбардимон қилди
Олам
−
30 Октябрь 2023
7761Исроил ҳаво кучлари самолётлари блокада остидаги Ғазо секторида жойлашган яна бир масжидни бомбардимон қилди. Бу ҳақда Ғазо Ички ишлар вазирлиги ёзма баёнотида айтилди.
Баёнотда Исроил ҳарбий самолётларининг Ғазо сектори шимолидаги Бейт Лаҳия шаҳрида жойлашган Муҳаммад Фатиҳ масжидига ҳаво ҳужуми уюштиргани қайд этилган.
Ушбу маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида масжид бутунлай вайрон бўлган. Жароҳатланганлар ҳам бор.
Ғазодаги Вақф ишлари вазирлиги 30 дан ортиқ масжид ҳужумлар нишонига айлангани, уларнинг баъзилари бутунлай вайрон бўлгани, қолган қисми эса жиддий зарар кўргани ҳақида маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 октябрь куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторидаги юнон православ черковига ҳам ҳужум қилганди. Бундан олдинроқ Исроил Ғазодаги “Эс-Суси” "Ал-Ярмук”, “Ал-Эмин Муҳаммад”, “Аҳмад Ясин”, “Муҳаммад Эл-Ҳабиб” ва “Ал-Ғарби” масжидларига зарба берганди.
LiveБарчаси