Исроил Ғазодаги черковга ҳужум қилди
World
−
20 October 2023 8738 1 minute
Бугун, 20 октябрь куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторидаги юнон православ черковига ҳужум қилди. Бу ҳақда WAFA ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, кўчирилган фаластинликларга бошпана берган тарихий черковга уюштирилган ҳужум оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар яраланган. Қурбон бўлганлар орасида болалар ва аёллар ҳам бор. Ҳужум оқибатида фаластинлик насроний ва мусулмон оилаларга бошпана бўлган черков биноси вайрон бўлган.

Бундан ташқари, Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳужуми оқибатида яна бир масжид бутунлай вайрон қилинган.
Ғазодаги Ички ишлар вазирлигининг баёнотида аниқлик киритилишича, Исроил кучлари Фаластин анклавининг шимолидаги “Ал-Умар” масжидига ҳужум қилган. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.
ҲАМАСнинг Ғазодаги вакили Саламе Маруфнинг айтишича, Исроил қўшинлари ўнлаб ибодат жойларига зарар етказган.

“Улар орасида еттита масжид ва черков бор”, дея қўшимча қилган у.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил Ғазо секторидаги “Эс-Суси” "Ал-Ярмук”, “Ал-Эмин Муҳаммад”, “Аҳмад Ясин”, “Муҳаммад Эл-Ҳабиб” ва “Ал-Ғарби” масжидларига зарба берганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August