Исроил Россия элчисини ТИВга чақиртирди

Олам

image

Россиянинг Исроилдаги элчиси Анатолий Викторов Қуддусдаги Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва унга танбеҳ берилди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди

Элчининг ТИВга чақиртирилишига Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Мария Заболоцкаянинг ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги жинсий жиноятлари ҳақидаги БМТ ҳисоботини қўшимча текширишни талаб қилгани сабаб бўлди. 

Гап шундаки, Мария Заболоцкая 11 март куни бўлиб ўтган БМТ йиғилишида халқаро ташкилотнинг жинсий зўравонлик бўйича махсус вакили Прамила Паттеннинг ҲАМАС томонидан Ғазо секторида гаровда сақланаётганларга нисбатан жинсий зўравонлик қўллангани ҳақидаги ҳисоботини шубҳа остига олган. 

“Бизга маълум бир мандат контекстидан фақат қисман маълумот тақдим қилинмоқда ва унга жавоб бериш сўралмоқда”, деган дипломат БМТ йиғилишида.

Бу эса яҳудий давлатининг ғазабига сабаб бўлган. Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэл Кацнинг кўрсатмаси билан Россия элчиси Анатолий Викторов 15 март куни тушдан кейин Қуддусдаги йиғилишда қатнашган.

“Россия Исроил ва ҲАМАС ўртасида чизмоқчи бўлаётган сунъий тенгликни қабул қилиб бўлмайди. Бундан ташқари, Россия гаровга олинганларни озод қилишга чақирмайди ва Исроил буни жиддий қабул қилади”, деган Исроил расмийлари.

Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни Исроилнинг Москвадаги элчиси Симона Гальперин Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Исроил Анатолий Викторов Мария Заболоцкая

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг