Исроил Рамазон ойида Ғазони бомбалашни тўхтатади – Байден

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар билан боғлиқ баёнотида, Исроил Рамазон ойида Ғазони бомбардимон қилишни бироз тўхтатиб туришини айтиб ўтди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Байден кеча, 26 февраль куни Американинг NBC телеканали бошловчиси Сет Майерсга берган интервьюсида, “Рамазон яқинлашмоқда ва исроиллик тутқунларни қутқариш учун ушбу ойда ЦАХАЛ билан ҳеч қандай операция уюштирмасликка келишиб олинди”, деган.

Париждаги ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда тайёрланган таклиф лойиҳасига кўра, Рамазон ойида барча ҳарбий ҳаракатлар 40 кун давомида тўхтатилади. Унга кўра, ҳар бир исроиллик тутқунга 10 фаластинлик асир алмаштирилади. Шунингдек, Ғазода кўчирилган тинч аҳолининг шимолга қайтишига рухсат берилади, аммо ҳарбий ёшдаги эркаклар бундан мустасно. Исроиллик гаровга олинган барча аёллар, 19 ёшгача бўлган болалар, кексалар ва беморлар фаластинлик маҳбуслар эвазига озод қилинади. Ҳар куни 500 та ёрдам юк машинаси киришига рухсат берилади. Лойиҳада Ғазо секторидаги новвойхоналар ва шифохоналар фаолиятини тиклаш ҳам кўзда тутилган.

Байден ўт очиш келаси душанба кунидан тўхтатилиши мумкинлигини қўшимча қилган.

Улканбаева Райҳона


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Рамазон ойи Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made