Исроил Президенти Қатар Бош вазири билан яширин учрашди

Олам

image

Исроил Президенти Ицхак Герцог жорий йилнинг 16-18 февраль кунлари бўлиб ўтаётган Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида Қатар Бош вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан махфий учрашув ўтказди.

Бу ҳақда "Axios" ахборот портали хабардор манбаларига таяниб, маълум қилди.

Манбада айтилишича, учрашувдан мақсад Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати томонидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларни муҳокама қилишдир.

Масаладан хабардор манбалар Исроил Президентининг гаровга олинганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган анжуманда иштирок этганини тасдиқлади.

“ҲАМАС янада конструктив музокаралар олиб боришидан умидвормиз”, деган исмини ошкор қилишни истамаган юқори мартабали Исроил расмийси.

Қайд этилишича, қийинчиликларга қарамай, томонлар муросага келиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришиш учун ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш шартини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қатар Исроил Ицхак Герцог махфий учрашув Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг