Исроил Молия вазири Фаластинга бир чақа ҳам берилмаслигини айтди

Олам

image
АҚШ Исроил вазирларини танқид қилди north_east

АҚШ Исроил вазирларини танқид қилди

Исроил Молия вазири, ўнг қанот “Диний сионизм” партияси раҳбари Бецалель Смотрич Фаластин маъмурияти ҳисобига бир чақа ҳам ўтказилмаслиги ва Ғазо секторидан "ихтиёрий миграция"ни рағбатлантиришини билдирди. Унинг изоҳлари кеча, 9 январь куни яҳудий давлатига ташриф буюрган АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенга қаратилган.

"Америка Давлат котиби Блинкен, Исроилга хуш келибсиз. АҚШнинг Исроилни қўллаб-қувватлаётганини жуда қадрлаймиз, аммо биз доимо Исроил манфаатларига мувофиқ ҳаракат қиламиз. Шунинг учун ҲАМАСни йўқ қилиш учун бор кучимиз билан курашни давом эттирамиз ва Ғазодаги нацистларнинг оилаларига бориб тақаладиган бир шекелни ҳам Фаластин маъмуриятига ўтказмаймиз", деб ёзган Смотрич. 

Вазирнинг қўшимча қилишича, халқаро ҳамжамият Сурия ва украиналик қочқинларларга қилганидек, Исроил ҳам уларнинг “ихтиёрий кўчиши” учун Ғазо дарвозаларини очади.

Эслатиб ўтамиз, Блинкен Тель-Авивда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Исроил ҳукумати Фаластин бюджети учун мўлжалланган солиқ тушумларини ушлаб қолишни тўхтатиши кераклигини айтганди. Давлат котиби, шунингдек, Бош вазир Биньямин Нетаньяху Исроилнинг Ғазодан фаластинликларни мажбуран олиб чиқиш нияти йўқлигига ишонтирганини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Фаластин Исроил Энтони Блинкен Бецалель Смотрич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг