Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги қачон ўтказилиши маълум бўлди
Спорт
−
08 Июль 2022
11645Жорий йилнинг 9 июль куни Лондонда ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов ва Мишель Соро ўртасидаги реванш жанги ўтказилади.
Қайд этиш жоизки, Мадримов ва Соронинг биринчи беллашуви 2021 йилнинг декабрь ойида Тошкентда бўлиб ўтганди. Унда ўзбекистонлик боксчи рақибини 9-раундга келиб, техник нокаутга учратган. Бироқ франциялик боксчи норозилик билдириб, реванш талаб қилди. Исроил эса рақибининг иккинчи жангга чорловини жавобсиз қолдирмади.
Соро узоқ йиллик фаолияти давомида Исроилдан бошқа ҳеч кимга муддатидан олдин ютқазмаганди. Шунингдек, Мадримов биринчи жангга нисбатан яхшироқ формада бўлиши керак. Тошкентда ўтказилган жангда ўзбекистонлик боксчи жароҳатдан кейинги адаптация жараёнида эди. Жанг 12 раунд этиб белгиланганини ҳисобга олсак, жисмоний ва психологик тайёргарлик муҳим аҳамият касб этади.
Маълумот учун, Исроил Мадримов профессионал боксдаги фаолияти давомида 8 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Шулардан 6 таси нокаут эвазига қўлга киритилган. Соро эса 35 та жангда рингга чиқиб, 31 та ғалабага эришган. Унинг ҳисобида 3 та дурранг ва 1 та мағлубият ҳам бор.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь