Исроил Мадримовнинг жанги бекор қилинди
Спорт
−
08 Декабрь
9710Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида жорий йилнинг 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган профессионал бокс оқшомининг иккинчи асосий жангида супер ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримовнинг Украина вакили Сергей Богачукка қарши режалаштирилган жанги бекор қилинди. Бу ҳақда Саудия Арабистони кўнгилочар бошқармаси раҳбари Турки ал аш-Шайх ўзининг Х саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, Мадримов ўткир бронхит туфайли мазкур жангда иштирок эта олмайди. Унинг ўрнини 21 декабрь куни англиялик Ишмаэль Дэвис эгаллайди.
Исроил Мадримов энди 2025 йилнинг 22 февраль куни 26 ёшли Виржил Ортис билан жанг қилади.
Маълумот учун, 29 ёшли Исроил Мадримов ҳозирга қадар 12 та жанг ўтказиб, 10 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Мадримовнинг февраль ойидаги рақиби Ортис эса шу вақтга қадар профбоксда 22 марта рингга кўтарилиб, барча жангда ғалаба қозонган ва жангларининг 21 тасида рақибларини нокаутга учратган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов кейинги йил февраль ойида “Riyadh Season” томонидан ўтказиладиган бокс кечасида ҳам жанг қилиши ҳақида хабар берилганди.