Исроил Мадримов WBA камари учун жанг қилади

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов навбатдаги жангини шу йил 8 март куни ўтказади. Бу ҳақда “RCC Boxing promotions” матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, бу гал Мадримов Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун рингга кўтарилади. Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида кечадиган бокс оқшомида биринчи ўрта вазнда Мадримовга россиялик Магомед Қурбонов рақиблик қилади.

Қайд этиш жоиз, WBA чемпионлик унвонига америкалик Жермелл Чарло эгалик қилаётганди, бироқ у бошқа вазн тоифасига ўтди. Қурбонов ва Мадримов WBA рейтингида дастлабки икки поғонани эгаллаб турибди ва улар бўш қолган камарга даъвогарлик қилади.

Маълумот учун, 8 март куни ўтказиладиган бокс оқшомининг марказий жанги супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони британиялик Энтони Жошуа собиқ UFC чемпиони камерунлик Фрэнсис Нганну ўртасида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг