Исроил Мадримов Усик-Фюри кардида жанг қилади
Спорт
−
09 Октябрь
8350Ўзбекистонлик профессионал боксчи, собиқ Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари соҳиби Исроил Мадримов навбатдаги жангини 21 декабрь куни ўтказади. Бу ҳақда жанг ташкилотчиси “Riyadh Season” ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, 29 ёшли ўзбекистонлик боксчи украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри жанг қиладиган кардда рингга кўтарилади. Ўша куни Мадримовга украиналик Сергей Богачук рақиблик қилади.
Маълумот учун, Мадримов билан тенгдош бўлган Богачук шу вақтга қадар 26 марта рингга кўтарилиб, жангларининг 24 тасида рақибларидан устун келган, 2 та жангда эса имкониятни бой берган. Мадримов эса 11 марта жанг қилиб, 10 тасида ғалаба қозонган. Охирги жангида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси америкалик вазн тоифасидан қатъи назар (P4P) рейтинги етакчиларидан бири Теренс Кроуфордга имкониятни бой берди.