Исроил Мадримов рақибини 6-раунддаёқ нокаутга учратди
Спорт
−
01 Март 2020
5070Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиққан Исроил Мадримов (5-0, 5 ко) бешинчи жангида ҳам ғалаба қозонди.
29 февраль куни АҚШнинг Техас штати, Фриско шаҳрида бўлиб ўтган бокс кечасида Исроил Мадримов венесуэлалик Чарли Наваррога (29-10, 22 ко) қарши рингга чиқди. 10 раундга мўлжалланган жанг 6-раундда якунланди.
Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси тажрибали рақибини аввалига нокдаун ҳолатига туширди, кейин эса зарбалар серияси орқали уни яна бир марта қулатди. Ҳакам жангни тўхтатиб, техник нокаут қайд этди.
Маълум қилинишича, беллашувда ғолиб бўлган Исроил Мадримов WBA чемпионлик камари учун биринчи рақамли даъвогарга айланди.