Исроил Мадримов кейинги жангини WBА камари учун ўтказиши мумкин
Спорт
−
01 Август 2023
3850Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов кейинги жангини WBА камари учун Эррол Спенсга қарши ўтказиши мумкин. Бу ҳақда спортчининг менежери Алик Фролов ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, Эррол Спенс Теренс Кроуфордга мағлуб бўлганидан сўнг юқори дивизионга ўтади. Мадримовнинг менежери эса бу имкониятдан унумли фойдаланиб қолиш мақсадида мазкур жангни ташкил этиш борасида бош қотирмоқда.
“Спенс расман 154 фунт (69,85кг)га кўтарилмоқда. Ушбу вазнда Исроил 1-рақамли боксчи ҳисобланади. Бу жанг Чарлонинг WBА камари учун бўлади, уни амалга ошириш осон. Ажойиб жанг бўлади”, дейди Алик Фролов.
Маълумот учун, Мадримов профессионал фаолияти давомида 10 та жанг ўтказиб, 9 тасида (6 нокуат) ғалаба қозонган ва биттасида техник дуранг қайд этилган. У охирги жангини ўрта вазн тоифасида ўтказиб, Рафаэль Игбоквени очколар бўйича мағлуб этган.
Унинг 33 ёшли америкалик рақиби эса жами 29 та жангда иштирок этган бўлиб, уларнинг 28 тасида зафар қучган, шундан 22 таси нокаут эвазига. Шунингдек, у 1 марта мағлубият аламини тотиб кўрган.
LiveБарчаси