Исроил Ливанда қуруқлик операцияси ўтказишни эълон қилди

Олам

image

Исроил мудофаа кучлари Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига қарши қуруқликдаги операцияни тайёрламоқда. Бу ҳақда кеча, 25 сентябрь куни Бош штаб раҳбари Герзи Ҳалеви маълум қилди.

Ҳалеви 7-зирҳли танк бригадаси аскарларига мурожаат қилиб, “уларнинг этиклари душман ҳудудига кириб бориши”ни айтди. 

“Юқорида самолётлар овози эшитиляпти, ҳудудни босқин эҳтимолига тайёрлаш ва “Ҳизбуллоҳ”га қарши зарбаларимизни давом эттириш учун биз кун бўйи ҳужум қилдик”, деган Ҳалевининг машғулотлар пайтида.

Исроил Бош штаби қўмондони, шунингдек, Ливандан Тель-Авивга баллистик ракета учирилганига жуда кучли жавоб бўлишига ваъда қилди.

Ўз навбатида, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроил шимолида Ливан билан чегарага туташ ҳудудлардан эвакуация қилинган ўн минглаб исроилликлар ўз уйларига қайтишлари мумкинлигига ваъда берди.

“Мен қилаётган ишларимиз ҳақида батафсил маълумот бера олмайман, лекин сизга бир нарсани айта оламан: биз шимолдаги халқимизни ўз уйларига хавфсиз тарзда қайтаришга қарор қилдик”, деган Бош вазир.

Қисқа видеомурожаатида Нетаньяху, шунингдек, “Ҳизбуллоҳ”нинг Исроил ҳужумлари оқибатида тасаввур қилганидан ҳам кўпроқ зарар кўрганига эътибор қаратди.

Айни пайтда, Вашингтон Исроилнинг Ливанда қуруқликдаги операциясини ҳалигача олдини олиш мумкин, деб ҳисоблайди. Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда Исроил баёнотларини шарҳлар экан, бу якдил нарса эмаслигига ишора қилган.

АҚШ Президенти Жо Байден Яқин Шарқдаги уруш кенг кўламли авж олишини истисно қилмади. Минтақада кенг кўламли уруш бўлиши мумкин, бироқ Исроилнинг “Ҳизбуллоҳ” ва ҲАМАС гуруҳи билан можароларини ҳал қилиш имконияти ҳам бор”, деган у АBC телеканалида.

У, шунингдек, Нетаньяхунинг фаластинликлар билан можарони икки давлат асосида ҳал қилиш бўйича позициясига қўшилмаслигини билдириб ўтди.

“Буни амалга ошириш учун бор кучимни сарфлаяпман. Ўзгаришларни кўриш истагимиз бор”, дея қўшимча қилди Байден.

Маълумот учун, 24 сентябрь куни тушдан кейин Исроил Байрутга навбатдаги ҳаво ҳужумини амалга оширди. АP маълумотларига кўра, деярли 560 киши ҳалок бўлган. Ушбу қурбонларнинг қанчаси “Ҳизбуллоҳ”га алоқадор экани номаълум.

“The Times of Israel” интернет-нашрининг ҳарбий доиралардаги манбаларига таяниб ёзишича, Исроил қўшинларининг Байрутга берган зарбаси нишони “Ҳизбуллоҳ” ракета бўлинмаси қўмондони бўлган. Унинг тақдири ҳозирча номаълум. Ливанда давом этаётган Исроил ҳаво ҳужумлари фонида минглаб одамлар Ливанни тарк этиб, Сурия томон йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ироқ Бош вазири ва Қуролли кучлари бош қўмондони Муҳаммад ас-Суданий Ливанда юзага келган оғир вазият муносабати билан мамлакатга келган ливанликларга бепул кириш визаларини беришни буюрди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливан “Ҳизбуллоҳ” қуруқликдаги операция Исроил мудофаа кучлари Герзи Ҳалеви

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made